ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ВА ТИББИЁТ ҲУЖЖАТЛАРИ МАРКАЗИЙ ДАВЛАТ АРХИВИ

 “ХУЖЖАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ИЛМИЙ-АХБОРОТ

АППАРАТИ” БЎЛИМИ

 

                                                                АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

       Бўлимнинг асосий вазифаларига куйидагилар киради:

  1. Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДАда сакланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий Архив Фонди хужжатларига илмий маълумотнома аппаратини тузишни такомиллаштириш.
  2. Алохида кимматга эга булган хужжатларни аниклаш.
  3.  Ташкилотларнинг турли илмий тадбирларида ва хужжатлардан фойдаланувчиларга архив хужжатлари кургазмалари ва экскурсияларини ташкил этиш.
  4. Маълумотнома-ахборот фондини юритиш ва ундан фойдаланишни ташкил килиш.
  5. Тадкикотчиларга хизмат кўрсатиш, улар билан ишлаш, хужжатларни ўрнатилган тартибда бериш ва уларни ўз вактида хужжатхонага кайтаришни ташкил килиш ва назорат килиш.
  6. Турли юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда архивнинг пуллик хизматини кўрсатиш.

-Юридик ва Жисмоний шахсларга ижтимоий-хукукий мазмундаги суровлар билан боглик архив лумотномаларини тайёрлаш;

-my.gov.uz дан тушган мурожаатлар билан ишлаш;

-интерактив суровларни урнатилган тартибда бажариш;

-жисмоний ва юридик шахсларни кабулини ўрнатилган тартибда ташкил этиш.

-Архивнинг веб-сайтини доимий янгилаб бориш, унга янгиликларни куйилишини таъминлаш.

-Архив хужжатларини таргиб килиш:

-маколалар чоп этиш, радиоэшиттиришлар, телекурсатувлар ташкил этиш.

  1. Ўрнатилган тартибда Молия вазирлиги тафтиш бошқармасига ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари билан ишлашни ташкил этиш.
  2. Илмий-маълумотнома аппаратини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари буйича меъёрий-услубий хужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
  3. Архивда сакланаётган алохида кимматли хужжатлардан фойдаланишни ташкил этиш.

                                                                         ФУНКЦИЯЛАРИ

Бўлим ўзига юкланган вазифаларга мувофик куйидаги функцияларни бажаради:

  1. Давлат архиви хужжатларига илмий маълумотнома аппарата тизимини ривожланиши буйича таклифлар ишлаб чикади.
  2. Мавжуд булган хужжатлар руйхатларини такомиллаштиришни ва кайта ишлашни амалга оширади.
  3. Давлат архиви фондлари бўйича йўл кўрсатгичлар, обзорлар, маълумотномалар, кўрсатгичлар тайёрлайди.
  4. Давлат архивига келиб тушаётган руйхатларни ва бошка давлат архивида, шунингдек жамлаш манбалари булган идоравий архивларда сакланаётган хужжатларнинг илмий-ахборотнома аппаратларининг холатини назорат килади.
  5. Бўлим йуналиши бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ишларни бажаришда иштирок этади.
  6. Бўлим фаолияти йуналиши бўйича меъёрий хужжатларни, услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларни бўлим ишига тадбиқ этади.
  7. Архив ишини ривожлантириш режалари лойихаларига таклифлар тайёрлайди, бўлим ишларининг режаларини ишлаб чикади, режаларнинг бажарилишини хисобга олади ва улар юзасидан ҳисоботни амалга оширади.
  8. Бўлим ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирларни ташкил килади ва унда иштирок этади. Бошка давлат архивлари ходимлари билан тажриба алмашади.
  9. Булим йуналиши буйича масалаларни, дирекция ва бошка давлат архиви кенгашув органларига мухокама учун олиб чикади, хамда кабул килинган карорларни бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

       ҲУҚУКЛАРИ

      Бўлим куйидаги хукукларга эга:

  1. Архив хужжатларини вақтинча фойдаланиш учун берилган фойдаланувчилар ва архив ходимларидан хужжатларнинг мухофаза килишни таъминлаш коидаларига риоя килишни ва уларни берилган муддатда хужжатхонага кайтаришни талаб килиш.
  2. Давлат архивларининг бошка бўлимларидан ўз функциясини амалга ошириш учун керакли хужжат ва маълумотларни олиш.
  3. Илмий-маълумотнома аппаратининг ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермаган хужжатларни, давлат сакловига кабул килиш максадга мувофиклиги хакидаги масалани рахбарият олдига куйиш.
  4. Давлат архиви рахбариятига, давлат сакловига кабул килинган хужжатларнинг илмий-маълумотнома аппаратини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалри бўйича таклифлар киритиш, шунингдек ўрнатилган тартибда қоидаларнинг бузилганлиги хакида маълумот бериш.