БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-давлат архивининг жамлаш манбаи бўлган ташкилотларни аниклаш ва тасдиклаш бўйича таклифлар киритиш;

-давлат архивининг жамлаш манбаи хисобланган ташкилот ва муассасалардаги идоравий архивларда сакланаётган Миллий архив фонди (МАФ) хужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиш;

-ташкилот ва муассасаларда архив иши ва иш юритишнинг ахволи устидан назоратни амалга ошириш;

-жамлаш манбаи хисобланган ташкилот, муассасаларнинг МАФ хужжатларини Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДАдаги сақловини ташкил эгиш;

-Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА ва жамлаш манбаи хисобланган ташкилотларда хужжатлар кимматдорлиги экспертизасини ўтказишни ташкил этиш;

-давлат архивини МАФ хужжатлари билан жамлашнинг асосий йўналишларини белгилаш;

-жамлаш манбалари билан хамкорликда илмий-техник хужжатларни қабул қилиш рўйхатларини тузиш;

-ўз ваколати доирасида ўрнатилган тартиб асосида ташкилотларга пуллик хизматлар кўрсатиш;

-жамлаш манбаи хисобланган ташкилотларда архив иши, иш юритиш ва хужжатлар билан ишлаш масалалари бўйича меъёрий - услубий хужжатлар ишлаб чиқишда, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА Эксперт текшириш услубий комиссиясида (кейинги ўринларда - ЭТУК) келишишга кўмаклашиш.

Бўлим ўзига юкланган вазифаларга мувофик куйидаги функцияларни бажаради:

-ЎзР МАФ хужжатлар қимматдорлиги экспертизаси ва давлат архивида хужжатларни жамлашнинг асосий йўналишлари бўйича хамда хужжатларинг идоравий сакловини такомиллаштириш ва иш юритишни йўлга кўйишни яхшилаш борасида таклифлар бериш;

-Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА жамлаш манбаи хисобланган ва жамлаш манбаи хисобланмаган ташкилотлар рўйхати (асосий ва кўшимча ва эҳтимолий рўйхат)ни тузиш ва мунтазам тўлдириб бориш;

-Илмий-техник хужжатларни қабул қилиш бўйича ташкилот билан хамкорликда рўйхат тузиш;

-Ташкилотлардаги идоравий архивларда сакланаётган ҳужжатларинг сақлов муддатлари ва таркибини аниқлаш бўйича таклифлар киритиш ва уларни давлат архиви ЭТУКида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

-Ташкилот ва муассасаларнинг идоравий архивларида сақланаётган МАФ ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш гувохномалари ҳисобини олиб бориш;

-Давлат архивининг жамлаш манбаи хисобланган ташкилотлари идоравий архивларида архив иши ва иш юритишни йўлга кўйиш ва ташкилотлардаги Эксперт Комиссиялар (ЭК), ва Марказий Эксперт Комиссиялар (МЭК)ни ишини такомиллаштириш, яхшилаш юзасидан 3 йилда бир мартадан кам бўлмаган ялпи, бир йилда 1 марта мавзули хамда назорат текширув (ўрганиш)лари ўтказиш;

-Давлат архиви жамлаш манбаи хисобланган ташкилотлар томонидан тайёрланадиган доимий сакланадиган ва шахсий таркиб хужжатлари рўйхатини тайёрлаб Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА ЭТУКига тақдим этиш.

-Идоравий архивларда сакланаётган МАФ хужжатларининг хажми ва сақланиш ахволи бўйича статистик ҳисоботларни тузиш.

-Идоравий архивлардаги МАФ ҳужжатларини давлат сақловига топшириш режа- графигини тайёрлаш;

-Давлат архиви жамлаш манбаи бўлган ташкилотлар билан ишлашни ҳисобга олиш картотекасини, идоравий архивларда сақланаётган шахсий таркиб хужжатларини хисобга олиш картотекасини ва уларнинг кузатув йигмажилдлариии юритиш;

архив ишини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича илғор мамлакатлар тажрибаси ва ютуқларини ўрганиш, хамда амалиётга тадбик этиш бўйича таклифлар киритиш;

жамлаш манбаи хисобланган ташкилот ва муассасалар, нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида, шунингдек пуллик хизмат кўрсатиш бўйича икки томонлама шартномапар лойихаларими тайёрлашда, бўлим фаолиятига бевосита тааллукли йўналишлар бўйича шартномалар тузишда иштирок этиш;

архив ишини ривожлантириш режалари лойихаларига таклифлар тайёрлаш. Бўлимнинг иш режаларини ишлаб чиқиш, бажарилган ишларнинг ҳисобини олиб бориш ва режанинг бажарилиши юзасидан хисобот тузиш;

бўлим ходимларининг, шунингдек жамлаш манбаи хисобланган ташкилот, муассасаларнинг иш юритиш хизмати ва идоравий архивлари, архив иши худудий бошкармалари ва давлат архивлари ходимларининг малака ошириш тадбирларини ўтказишни ташкил этиш ва бевосита иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДАнинг Дирекция ва бошқа органларига кўриб чиқиш учун бўлим фаолиятига дойир масалаларни олиб чиқиш ваколати доирасида қабул қилинган карорлар ижроси юзасидан назоратни ўрнатиш хамда мазкур функцияларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДАнинг бошкқа бўлимлари билам ўз фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;

ташкилот ва муассасаларга ташкилий-услубий ишларда амалий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда ташкилотлар ташаббуси билан шартнома асосида қуйидаги ишларда кўмаклашиш:

хужжатлар билан ишлаш бўйича меъёрий хужжатларни амалиётга тадбик этиш: архив иши ва иш юритишда хужжатлар билан ишлашни ҳамда идоравий архивлардаги ЭКлар фаолиятини такомиллаштириш;

идоравий архивлар, ЭК (МЭК) ва иш юритиш бўйича меъёрий-услубий хужжатлар ва кўлламмалар ишлаб чиқиш.

БЎЛИМНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Бўлим куйидаги хуқуқларга эга:

бўлим ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА бўлимларидан, шунингдек жамлаш манбаи ҳисобланган ташкилот ва муассасалардан зарур бўладиган барча маълумотларни белгиланган тартиб асосида сўраб олиш;

давлат архивининг жамлаш манбаи хисобланган ташкилот ва муассасаларида архив иши ва иш юритиш холатини ўрганиш юзасидан белгиланган тартибда текширишларни ўтказиб бориш;

идоравий сақлов муддати ўтмаган ва ташкилотларда хужжатларминг сақлов холати қониқарсиз бўлган хужжатларни давлат сақловига қабул қилишни такомиллаштириш;

идоравий архивлар устидан назорат ўрнатиш, давлат сақловига қабул қилинадиган ҳужжатларни саралаш ҳамда аниқланган камчиликлар ва тартиббузарлик ҳолатлари тўғрисида архив раҳбариятига таклифлар ва маълумотлар тақдим этиш.

Бўлим қуйидагилар учун мажбуриятни ўз зиммасига олади: ўзига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш;

фаолиятини тартибга солувчи барча Қонун ва қонуности ҳужжатлари да назарда тутилган талабларга катъий риоя қилиш;

бўлим йиллик режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА жамлаш манбаи рўйхатини такомиллаштириб бориш;

жамлаш манбаи ташкилотларида архив иши ва иш юритишни сифатли йулга қўйиш.