Сайтимиз орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида ташкил этилган навбатдаги ўқув курслари “Ўзархив” агентлиги тизимидаги давлат архиви ходимлари учун эканлигини маълум қилган эдик. (Ўтган хафтада ушбу малака оширишдаги тингловчилар Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДАга ташриф буюриб фаолият билан танишган эдилар)

Ушбу ўқув курслари давлат архивлари ходимлари учун махсус бўлиб, мазкур ўқув курсини ташкил этишдан асосий мақсад давлат архивлари ходимларининг малакасини оширишдир. Ушбу ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДАнинг бўлимларидан тегишли ходимлари малака оширишлари режалаштирилган. Бу йилги ташкил этилган ўқув курсининг дастлабкиси “Давлат архивлари томонидан ташкилот ва муассасаларида архив иши ва иш юритишни ташкил этиш асослари” курси бўлиб, ўқув курсида Марказий давлат архивлари ва вилоят архив иши бошқармалари тизимидаги архив муассасалари ходимларидан идоравий архивлар фаолияти билан шуғулланувчи ходимлар тингловчи сифатида иштирок этишди.

Ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДАдан иштирок этган 2 нафар ходимга сертификат топширилди.