Шу кунларда мамлакатимизда Бирлашган араб амирликлари архив ходимлари мехмон бўлиб туришибди. Ушбу архивчи ҳамкасбларнинг ташрифидан асосий мақсад икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажрибаларни алмашиниш ва келгусида ҳамкорликда фаолият олиб боришдир. Куни кеча мехмонлар пойтахтимиздаги Марказий давлат архивлари фаолияти билан яқиндан танишиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Кино-фото-фоно ҳужжатлари Марказий давлат архивлари билан яқиндан танишишди. Куннинг иккинчи ярмида амирликдан ташриф буюрган мехмонлар Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивига ташриф буюришди. Мехмонларни архив тарихи, асосий фаолият йўналиши, бўлимлар фаолияти ва бугунги кунда архив фаолиятини ривожлантириш, шунингдек фаолиятни автоматлаштириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш мақсадида амалга оширилган ишлар хусусида тақдимот қилинди.

Амирлик архивчи мутахасислар Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви сақловхоналари ва архивда сақланаётган ҳужжатлар тури, тарихи ва йўналиши билан, шунингдек ҳужжатлар сақловини, хавфсизлигини ва сақловхоналар иқлимини назорат қилиш мақсадида амалга оширилган лойиҳалар билан яқиндан таништирилди.