Бугунги кунда давлатимизда фан ва таълим, хусусан замонавий ва инновацион билимларни ишлаб чиқариш билан уйғунликда олиб боришда Ҳукуматимиз томонидан жиддий эътибор берилиб, бир қанча лойихалар фаолиятга тадбиқ этилмоқда. Архив соҳаси ҳам назария ва амалиётни уйғунликда олиб борилишини талаб этадиган соҳалардан биридир. Назарий билимлар бевосита архив фаолияти билан амалиётда мустаҳкамланиши соҳани малакали ва тажрибали кадрлар билан бойитишда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви ҳам келгусида архивни билимли ва малакали мутахасислар билан бойитиш мақсадида “Архившунослик” йўналишида тахсил олаётган талабаларни ўқув ва диплом амалиётларини сифатли ўтказиш, уларга соҳа сирларини ўргатиш ва архив йўналишида таълим беришда таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Жумладан соҳага олий маълумотли архившунос кадрларни етказиб берувчи Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети билан амалий ёрдам кўрсатиш ва ўқув жараёнини амалиёт билан уйғунликда олиб бориш ва малакали етук мутахасислар тайёрлаш юзасидан ҳамкорлик шартномаси тузилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивида архившунослик йўналишида тахсил олаётган талабаларига бевосита архивнинг ўзида турли ўқув кунлари ташкил этиш устувор вазифалар қаторида белгилаб олинган.

Бу йўналишда таълим олаётган талабаларни келгусидаги архив муассасаларидаги фаолиятларида таълим муассасаларида олган назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 11 октябр куни Яшнобод қурилиш касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда коллежнинг “Архившунослик ва иш юритувчи” факульети 3-курс талабаларига махсус дастур асосида “ўқув куни” ташкил этилди.

Дастлаб талабалар архивда сўнги йилларда архивда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш мақсадида фаолиятда жорий қилинган лойихалар билан  таништирилди ва архив бўйлаб экскурсия ўтказилиб, архивда сақланаётган қимматли ва қизиқарли ҳужжатлар асосида кўргазма ташкил этилди.

Шундан сўнг ўқув кунининг махсус дастурига асосан талабаларга архивнинг бўлим мудирлари ва етакчи мутахасислар ёрдамида соҳанинг асосий йўналиши бўйича қичқача маълумотлар берилди.

Дарс жараёнида талабалар томонидан маърузачиларга жуда кўплаб саволлар берилди. Ўз навбатида мутахасислар томонидан ушбу саволларга аниқ далиллар асосида жавоб беришди.

Баъзи маърузалар бевосита иш фаолият устида олиб борилиб, амалий тарзида ёритиб берилди.

Ташкил этилган ушбу ўқув куни, архивда жорий этилган янгиликлар ва архив фаолияти талабаларда катта таасурот қолдириб, коллежда олган назарий билимлар амалиётини архивдаги фаолиятларда кўрдилар. Улар соҳада бўлаётган янгиликлар ва ислоҳотлар, келгусидаги режалардан хабардор бўлдилар. Эътиборлиси бир нечта талабаларнинг архивда меҳнат қилиш қизиқишлари ҳам уйғонди.  

Коллеж рахбарияти ва ўқитувчилари билан ушбу мазмунли ва мақсадли тадбирларни келгусида ҳам ўтказиб туриш юзасидан келишиб олинди.