Мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти, шунингдек, ташқи сиёсати билан боғлиқ барча масалаларни ҳуқуқий тартибга солувчи принциплар ва нормаларни белгилаб берди. Лекин энг асосийси шундаки, Бош Қонунимизда давлат халқ иродасини ифодалар экан, унинг манфаатларига хизмат қилиши мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугун ҳақиқий маънода Республикамиз ривожланишининг пойдевори бўлди.

Сиз азизларни Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви рахбарияти ва ходимлари номидан бугунги фарвон кунларимиз, тинч осуда ҳаёт пойдевори Бош Қомусимизнинг қабул қилинган куни билан самимий табриклаймиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!