Жорий йилнинг 5 декабр куни Ўзбекистон Илмий техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивида “Конституция ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг пойдевори” мавзусида ўтказилган давра сҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида “Ўзархив” агентлиги директори, Агентлик марказий аппарати ходимлари, Ўзбекистон миллий архивлари раҳбар ва ходимлари, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон  Республикаси Бош прокуратурадан мутахасилар, шунингдек Ўзбекистон Миллий университети “Архившунослик ва манбашунослик” кафедраси ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар. Тадбирни “Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсупов кириш сўзи билан очиб бериб, Ўзбекистон Конституцияси тон маънода давлатнинг ҳуқуқий алифбоси эканлигини, ўзини давлат ва жамият ривожи учун масъулиятни ҳис этган ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билишни энг аввало Конституциядан бошлаши лозимлигини таъкидлади. Тадбирда ЎзМУ ўқитувчиси С.А.Зоҳидова “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асоси” номли маъруза қилди. Шунингдек тадбирда Адлия вазирлигининг масъул ходими бугунги кунда вазирлик томонидан аҳолининг ҳуқуқий онгини такомиллаштириш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Шунингдек ушбу тарбир доирасида архивга Республикада илк бор ISO 37001 халқаро стандарти мувофиқлик сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ҳужжатлардан фойдаланиш йўналишида шу кунгача фойдаланиб келинаётган архив Йўлкўрсатгичи (1991 йилда нашр этилган эди) йиллар давомида маълумотларни қайта тўлдириш ва нашрга тайёрлашни тақаззо қилаётган эди. Йўлкўрсатгични қайта тўлдириш мақсадида архив директори ва етакчи мутахасислар иштирокида алоҳида гуруҳ ташкил этилди ва барча фондлар қайта ўрганилиб, йўлкўрсатгич қайта тўлдирилди. Йўлкўрсатгични қайта ишланган сўнги кўриниши “Ўзархив” агентлиги Марказий текширув-эксперт комиссияси хулосасига кўра нашр қилишга тавсия қилинган бўлиб “Ўзархив” агентлигининг тегишли топшриғига биноан йўлкўрсатгични нашр нусхаси (электрон) архивнинг расмий сайтига хам жойлаштирилди. Бугун ушбу Йўлкўрсатгичнинг нашрдан чиққан нусхаси тақдимоти бўлиб ўтди. Янги нашрдан чиққан Йўлкўрсатгич Тарих факультети ўқитувчи ва мустақил тадқиқотчилари, ҳамда талабаларнинг фойдаланишлари учун тақдим қилинди. Эндиликда фойдаланувчилар янги йўлкўрсатгич ёрдамида архив ҳужжатларидан фойдаланадилар.

Ўзбекистон ИТТҲ миллий архиви матбуот хизмати