Аввал хабар берилганидек Ўзбекистон Республикси Марказий давлат архивида ташкил этилган архив иши  ва иш юритишга йўналтирилган ўқув курсларида малака оширишга келган тингловчилар мунтазам Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивига ташриф буюриб архивда  ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, фаолиятни автоматлаштириш ҳамда архив фаолиятини тизимлаштириш, моддий техник базасини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишадилар.

Бугун Марказий давлат архивида ташкил этилган ушбу ўқув курсининг навбатдаги тингловчилари (бу галги тингловчиларнинг барчаси давлат архивлари ходимлари) Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви фаолияти ва соҳани ривожлантириш мақсадида амалга оширилган лойиҳалар билан танишиш мақсадида ташриф буюришди.

Архивнинг тегишли бўлим мудирлари ва ходимлари томонидан тингловчилар архивда сўнги йилларда амалга оширилган ишлар, фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ривожлантириш ва архив фаолиятини олиб боришнинг янги босқичига ўтиш мақсадида олиб борилган ислоҳотлар билан таништирилдилар.