Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви асосий иш режалари қаторида ҳужжатлардан фойдаланишни ривожлантириш, архив ҳужжатларини эълон қилиш ва турли телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этишдир. Бу борада пойтахтимизда фаолият олиб бораётган телеканаллар ва радиолар билан ҳамкорликда архив фаолиятида жорий этилган янги лойихалар ва ташкил этилаётган тадбирларни ёритиш мақсадида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этиб келинади.

Жорий йилнинг 1 ноябр куни  “Ўзархив” агентлиги ташаббуси ва“Ўзбекистон-24” (ҒМ 87,9) радиоканали кўмаги билан радиоэшиттириш тайёрланди. Радиоэшиттириш онлайн эфир тарзда ташкил этилиб, унда Ўзбекистонда архив иши ҳолати, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва баъзи муаммолар юзасидан маълумотлар берилди. Ушбу жонли эфирда Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивининг бўлим мудири Т.Т.Мўминов ҳам иштирок этди. Эфир вақтида архив сохаси бўйича тингловчиларни қизиқтирган ва муаммо бўлаётган бир-нечта  саволларига жавоб берилди. Ушбу эфир вақтида тингловчилар асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар ижроси юзасидан саволлар беришди.