Жорий йилнинг 31 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивининг жамлаш манбаи бўлган «Сувсаноатфуқаролиги» МЧЖ в Тошкент вилояти Онкология диспансерининг архив иши ва иш юритиш ҳолати мухокама қилинди.Кун тартибидаги масалалардан келиб чиқиб ташкилотларнинг эксперт комиссиялари ҳисоботлари эшитилиб, ушбу ташкилотларнинг идоравий архивлари ҳолати хусусида маълумотлар олинди. Йиғилиш давомида ташкилотларда архив иши ва иш юритиш фаолиятида дуч келинаетган муаммолар ечими юзасидан идоравий архив мутасаддиларига таклиф ва тавсиялар берилди.