Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви рахбарияти ва ходимлари ватандошларимизни кириб келаётган 2019-йил билан самимий қутлайди. Поёнига етаётган 2018 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқ ва марралар кўп бўлди. Якунига етаётган йил ватанимиз ривожланишнинг янги босқичига ўтиш сифатида тарихимизда ўчмас из қолдирмоқда. Жуда кўплаб соҳаларда ислоҳотлар, ривожланишлар ва айниқса инсон манфаатларининг устунлигини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилди. Архив соҳасида ҳам кўп йиллардан буён ечимини кутиб келаётган баъзи муаммолар 2018 йилда бартараф этилиши биз архивчиларни хурсанд қилгани билан ёдда қолди. Ўтаётган йилни деҳқон ва фермерларимиз, ишчи ва қурувчилар, ўқитувчи ва шифокорлар, жасур ҳарбийларимиз, олимлар, ижодкор зиёлилар – барча касб эгалари ўз соҳалари бўйича ёруғ юз билан якунладилар.

Сиз Азизларни яқинлашиб келаётган янги 2019 йил билан қутлаб, ҳар бир йилимиз шундай барокатли ўтишини, ватанимиз янада ривожланиб, халқимиз фаровон ҳаёт кечиришини тилаб қоламиз. Сизларга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб, ҳар бир ўзбек халқига 2019 йил бахт ва омад олиб келишини яратгандан сўраб қоламиз! Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!