БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

Қўйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади: давлат архивининг жамлаш манбаи сифатида асосий, кўшимча ва эхтимолий рўйхатларга киритилган ва жамлаш манбаига киритилмаган ташкилотлар идоравий архивида ёки давлат архивида сақлаш учун тайёрлаш мақсадида ҳужжатларни тартибга келтириш шу жумладан, қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш, уларга илмий-техникавий ишлов бериш ва натижаларини расмийлаштириш;

идоравий архивларда мавжуд бўлган доимий сақланувчи ва шахсий таркиб ҳужжатларининг рўйхатларини тузиш;

тартибга келтирилган ҳужжатларга тарихий маълумотномалар ҳамда рўйхатларига мукаддималарни тузиш;

архив иши ва иш юритишга оид меъёрий-услубий хужжатларни ишлаб чикиш ва иш юритиш тизимини такомиллаштиришда иштирок этиш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофик куйидаги функцияларни бажаради:

шартнома асосида ташкилотларда архив иши ва иш юритишга оид ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА Эксперт-текширув услубий комиссияси (ЭТУК)га келишиш учун тақдим этиш;

архивга кабул килинаётган тугатилаётган ташкилотларнинг ҳужжатлари рўйхатини тузиш ва уларнинг вақтинча сақланадиган ҳужжатларни йўк қилишга ажратиш юзасидан далолатномаларни расмийлаштириш;

архив соҳасидаги ўз ваколатлари доирасида пуллик хизматларни амалга ошириш;

хужжатларни тартибга келтириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни жорий килиш;

Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА ва бўлим фаолиятини самарали ташкил этишда катнашиш, ҳамда архивнинг жамоат ишларида фаол иштирок этиш;

илмий, техник, лойиха, конструкторлик ва тиббиёт йуналишида фаолият олиб борадиган ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА номидан ҳужжатларни тартибга келтиришга тааллукли хизматлар бўйича шартномалар тузиш;

БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

Бўлим куйидаги хуқуқларга эга:

ЎзР ИТТҲ МДА номидан ташкилотлар билан ҳужжатларни тартибга келтириш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш;

иш жараёнида хизмат кўрсатилаётган ташкилот таркибий бўлинмаларидан шартномани бажариш доирасидаги зарурий ҳужжатларни ўз компетентлик доирасида сўраб олиш;

шартномада кўрсатилган маблағнинг 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА махсус хисоб рақамига келиб тушмагунча ишни бошламаслик;

ташкилотлардан шартномада белгиланган иш фаолиятини ташкил килиш учун, шартномада кўрсатилган шарт-шароитларни талаб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА таркибий бўлинмаларидан иш юзасидан зарурий ҳужжатларни сўраб олиш;

Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА рахбариятига ташкилотларда ҳужжатлар кимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказиш ишларини такомиллаштиришга дойр таклифлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан маълумотлар киритиш;

шартнома шартларини бажармаган ташкилотлар билан шартномани бекор қилиш учун раҳбариятга хизмат хати киритиш;

иш хажми кўпайган холларда раҳбариятга бўлим таркибини кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиш.

Бўлим куйидагилар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади:

ўзига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш;

шартномада белгиланган муддат ва талабларга катъий риоя қилиш;

бўлим йиллик режасини ишлаб чикиш ва уни тўлик бажариш.