Асосий вазифалари

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

архивга қабул қилинган ҳужжатларнинг сақловини таъминлаш;

бошқарув, илмий ҳужжатларини, шунингдек, архивнинг жамлаш манбаига киритилган ташкилотларнинг ҳужжатларини, Республика илм-фани тараккиёти учун ўз хиссасини қўшган фан арбобларини шахсий келиб чиқиш ҳужжатларини давлат сақловига қабул қилиш, ҳисобга олиш ва сақлаш;

бўлимда ҳужжатларни белгиланган тартибда тадқиқотчиларга вақтинча фойдаланиш учун ўқув залига ва архив ҳодимларига бериш ҳамда фойдаланишга бериш ва қайтариб олиш ишларини ташкиллаштириш;

ҳужжатларни таъмирлаш, муқовалаш ишларини амалга ошириш;

шикастланган ҳужжатларни аниқлайди, уларнинг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш ҳамда техник ҳолатлар тўғрисида маълумотлар тузиш;

мавжудлиги аникланмаган йигмажилдлар здсобини олиб бориш ва кидириш ишларини ташкиллаштириш;

фонд рўйхатлари ва ҳужжатларни белгиланган тартибда ўқув залига, архив ҳодимларига фойдаланиш учун бериш;

архивнинг шахсий ҳужжатлар жамғармалари таркиби тўғрисида маълумот тўплаш;

қабул қилинаётган ҳужжатларнинг ҳолатини назорат қилиш, ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаларини тузиш;

ўта қимматли ҳужжатларни аниқлаш ва уларнинг электрон суғурта фондларини яратиш;

сақлаш муддати тугаган, йуқ қилиш учун ажратилган ҳужжатларни макулатурага топшириш учун тайёрлаш.

Бўлимнинг асосий функциялари

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофик қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ҳужжатларни тегишли тартибда сақловини амалга оширади;

ҳужжатларни ўз ўрнига жойлаштиради;

топографиялаштиради;

йиғмажилдларни муқовалайди, таъмирлаш ишларини бажаради;

йиғмажилд варақларни рақамлайди;

йиғмажилдларни, қутиларни, ҳужжат боғламларини чангдан тозалайди;

йиғмажилдларга шартли белги қуяди, рақамларни, бетларни текширади, муқоваларни титул варағини, ёрлиқларини расмийлаштиради;

ҳужжатларнинг ҳолати ҳамда мавжудлигини текширади ва картон қутиларга жойлаштирилади.

директорнинг рухсатисиз ҳужжатлар қабул қилмаслик.

Ҳуқуқлари

Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бўлимлардан, таъмирлаш устахонасидан, ўқув хонасидан ва берилган ҳужжатларнинг ўз вақтида қайтариш, ҳужжатлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишларини талаб этиш;

ҳужжатларни сақлаш қоидалари бузилганлиги ҳақида далиллар маълум бўлса, бу хақда тегишли ишларни амалга ошириш;

эскириб кетган ҳужжатларни (давлат архиви директори масалани хал қилмагунча) беришни рад этиш ва кўриб чиқиш.

ҳужжатларни сақлаш тартибини яхшилаш, архив ҳужжатхонасининг иши ва ҳолатини такомиллаштириш юзасидан давлат архиви директорига таклифлар киритиш;